Содиқ Сафоев қиролича Елизавета IIнинг дафн маросимида иштирок этди

22:27 19 Сентябр 2022 Сиёсат
1051 0

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегацияси қиролича Елизавета иккинчининг дафн маросимида иштирок этди.

Хорижий нашрларнинг маълум қилишича, қиролича бугун Виндзордаги Авлиё Георгий бутхонасида, турмуш ўртоғининг ёнига дафн этилди.

10 кунлик миллий мотамни якунлайдиган Вестминистр аббатлигида бўлиб ўтадиган маросимда қарийб 2 мингга яқин киши ҳозир бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг янги қироли Карл IIIга онаси қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. «Ул зот 70 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган, Қиролликнинг глобал иқтисодиёт ва сиёсатда етакчи давлатлардан бирига айланишига, унинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини ҳар томонлама оширишга беқиёс ҳисса қўшган буюк давлат арбоби эди», дейилади давлатимиз раҳбарининг таъзияномасида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер