Содиқ Сафоев Франция вазири билан учрашди

22:32 11 Май 2021 Сиёсат
340 0

2021 йил 11 май куни Олий Мажлис Сенати Раиси биринчи ўринбосари С. Сафоевнинг Франциянинг ташқи савдо ва иқтисодий жалб этувчанлик бўйича вазир-делегати Ф. Риестер билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигини, шу жумладан парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди, бу Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда муҳим роль ўйнайди.

Шунингдек, транспорт, туризм, саноат, маданий-маърифий соҳаларда икки томонлама муносабатлар муҳокама этилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада мустаҳкамланиб бораётгани. икки томонлама муносабатлар, энг аввало, савдо-иқтисодий алоқалар ва туризм соҳаларида катта салоҳиятга эга экани таъкидланди.

Вазир мамлакат Президенти Ш.Мирзиёев томонидан барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Олий Мажлис Сенатининг янги таркибида Франция Республикаси Сенати билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича гуруҳ иш олиб бормоқда, Франция Республикаси Сенатида эса «Франция — Марказий Осиё» парламентлараро гуруҳи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?