Собиқ Спорт вазирлигининг мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилди

Фото: Иллюстратив cурат
Коррупцияга қарши курашиш агентлигига собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати асосида белгиланган тартибда ўрганиш ўтказилди.
Маълум қилинишича, Фуқаро М.Д.нинг мурожаатда келтирилган важларни холис ўрганиш мақсадида, ваколатли идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан собиқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг айрим мансабдор шахслари томонидан бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди.
Жумладан, 2019 йилда Италиянинг Педилуко шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган турнир ҳамда ўқув йиғини машғулотида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг иштирокини таъминлаш учун давлат бюджетидан 334,0 млн сўм, 20.680 Евро ва 1500 АҚШ доллари ажратилган. Бироқ, ўрганишлар давомида ушбу халқаро тадбирлар учун сарфланган маблағларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.
Шунингдек, 2019 йилда Токио ва Пекин шаҳарларида синхрон сузиш бўйича бўлиб ўтган халқаро мусобақаларда ушбу тадбирларга масъуллар 1015 АҚШ доллари миқдорида ортиқча харажатга йўл қўйган.
Бундан ташқари, вазирлик томонидан 2020 йилда бюджет маблағлари ҳисобидан спорт жиҳозлари сотиб олиш учун «Машхим» МЧЖ, «Араббой спорт» ХК ва «Спорт жиҳоз люкс» ХКлари билан 45 та ҳолатда 15 млрд сўмлик шартномалар тузилган. Ўрганишда 6 та шартнома бўйича сотиб олинган 2,9 млрд сўмлик жиҳозларнинг фойдаланиш учун тарқатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланди.
Ўрганиш якуни бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний баҳо бериш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан терговга қадар текшириш ўтказилиб, натижаси бўйича прокуратура идоралари томонидан Жиноят Кодекси 167-моддасининг 3-қисми, «а» банди ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Касбида бир йўла 5 та йирик саноат корхонаси барпо этилмоқда
- Экологлар хулосаси: Ер майдонининг 99 фоизи хавфли зарралар билан ифлосланган
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг