Сирдарёлик йигит-қизлар ҳам ёшлар куни байрам тадбирларида иштирок этиш учун бошда дўппи билан Тошкентга йўл олишди

12:08 28 Июнь 2021 Жамият
465 0

Сирдарё вилояти ҳокимлигида 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан пойтахтда  ўтадиган форумда қатнашадиган бир гуруҳ ёшларни кузатиш маросими бўлди.

Унда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сирдарёлик ёшлар вакилларига ўз эзгу тилакларини билдирди.

Эътиборлиси, бу галги делегациянинг кийиниш этикетига миллий бош кийими ҳам киритилди. Яъни иштирокчиларнинг ҳар бири бошда дўппи билан Тошкентга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Гулистонда бўлиб ўтган «Маънавият фестивали» иштирокчилари, куни кеча эса касб байрамларини нишонлаган ОАВ ходимлари ҳам ана шу азиз ва  қадимдан эъзозланиб келинаётган, ҳар бир каштасию безагида чуқур маъно-моҳият мужассам бўлган дўппимизни кийган ҳолда тантаналарга ўзгача руҳ бағишлашган эди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?