Сирдарёлик актёрлар халқаро театр фестивалида муваффақиятли иштирок этди
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Сирдарё вилояти мусиқали драма театри жамоаси Татаристон Республикасининг Қозон шаҳрида ўтказилган XVII «Науруз» туркий халқлар театрларининг халқаро фестивалида иштирок этди.

Нуфузли санъат байрамида театр жамоаси Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим асари асосида саҳналаштирилган «Алпомиш» спектаклини томошабинлар эътиборига ҳавола қилди. Намойиш Г.Камол номидаги Татар давлат академик театрининг янги биносида бўлиб ўтди.

— «Науруз» фестивали ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган йирик ва анъанавий санъат тадбири ҳисобланади, — дейди Сирдарё вилояти мусиқали драма театрининг истеъдодли ёш актёри Қандиёр Рустамов. — Театримиз мазкур фестивалда аввал ҳам иштирок этган, бу галги сафар эса иккинчи иштирокимиз бўлди. Қувонарлиси, спектаклимиз томошабинлар олқишига сазовор бўлди ва фестиваль ҳайъати томонидан юқори баҳоланди.

Сўнгги йилларда Сирдарё театри жамоасининг халқаро ижодий сафарлари кенгайиб бормоқда. Бунгача жамоа Қозоғистон Республикасида гастролда бўлган. Маълум қилинишича, яқин келажакда Туркия Республикасига ҳам гастрол сафари режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг