Сирдарёда юқори ҳосилдорликка эришган фермерга “Ласетти” автомобили топширилди


“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Боёвут туманидаги “Боёвутлик Ҳумоюн” фермер хўжалигида биринчи теримдаёқ 29,5 центнердан юқори навли пахта ҳосили олинди. Хўжалик раҳбари Абдулла Бегматовнинг телефон орқали маълум қилишича, ҳали даласида яна 60 тоннадан зиёд ҳосил бор.
“Ўтган йили 9 декабрда пойтахтимизда бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ходимлари қурултойида иштирок этган эдим. Президентимиз маърузасидаги ердан унумли фойдаланиш тўғрисида берган кўрсатмалари менда чигит экишнинг 76 схемасини қўллаш фикрини уйғотди. Ва бу йил 44 гектарда ана шу усул асосида ғўза парвариш қилдик. Ҳисоблаб кўрсак, майдонимизга одатдаги экишга нисбатан жами 6 гектарликка тенг кўп кўчат жойлаштирибмиз. Ва қўшимча 18 тонна қўшимча ҳосил олиш имконияти ҳам пайдо бўлибди. Яна бир муҳим жиҳат, мазкур усул хомаки ҳисоб-китобларга кўра, даромадимизни 56 миллион сўмга кўпайтириши ҳам кутилмоқда”, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Абдулла Бегматов.
“Сирдарёавтотеххизмат” МЧЖ масъул ходими Алишер Назаровнинг хабар беришича, бугун вилоят раҳбарияти томонидан юқори ҳосилдорлик қайд қилинган “Боёвутлик Ҳумоюн” фермер хўжалиги раҳбарига “Ласетти” автомобили дала бошида тантанали равишда топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- АҚШ Украина учун тинчлик режасининг асосий элементини маълум қилди
- Швеция парламенти Украинага 600 миллион долларлик ҳарбий ёрдам ажратишни маъқуллади
- Дональд Трампнинг ҳибсга олиниш хавфи маълум бўлди
- Россия Беларусда ядро қуроли жойлаштиришни маълум қилди. АҚШда хотиржамлик, Европа Иттифоқи эса жавоб бериш билан таҳдид қилмоқда
- Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг