Сирдарёда «Ёшлар куни»да никоҳ ва суннат тўйлари ўтказилди

22:34 30 Июнь 2021 Жамият
569 0

Фото: ЎзА

Гулистон шаҳридаги «Зомин» тўйхонасида вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ва Маданият бошқармалари ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила фарзандларининг никоҳ тўйи ҳамда 10 нафар болажоннинг хатна тўйи ўтказилди.

Никоҳ тўйида иштирок этган Сирдарё вилояти ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев бугунги қутлуғ санада никоҳ тўйлари нишонланаётган 3 жуфт ёшни табриклаб, уларга ўз совғасини топширди. 

Хатна тўй нишонланаётган жажжи болажонларга велосипедлар совға қилинди. 

Куй-қўшиқлар ижро этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?