Сирдарёда вилоят газеталари биноси сотувга қўйилди. Журналистлар ва блогерлар у ерни қулай ижодий марказ бўлишини орзу қилаётган эди

11:54 12 Март 2021 Жамият
507 0

Гулистон шаҳрининг Навоий кўчасидаги 30-уй — “ Янги Сирдарё» — "Новая Сырдаря" газеталари таҳририяти биноси сотувга қўйилди.

У 1963 йил 1 июндан нашр қилиниб келинаётган (эски номи «Сирдарё ҳақиқати»- «Сырдарнская правда») вилоят газеталари таҳририятлари учун 70-йиллар бошида қурилган.

Бинода айни пайтда ушбу ва «Маърифат кўзгуси» газеталари таҳририятлари, «Сирдарё хабарлари», «Сирдарё 24» интернет нашрлари, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими, «Халқ сўзи», «Қишлоқ ҳаёти» газеталарининг вилоятдаги мухбирлик пунктлари ҳамда нашрларни етказиб бериш ва обуна билан шуғулланувчи МЧЖ сингари матбуот билан боғлиқ ташкилотлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Сирдарёлик ижодкорлар кўп йиллардан буён уни «Матбуот уйи», яъни журналистлар ва блогерлар учун офис, медиа тадбирлар учун маскан ҳамда вилоятдаги барча ОАВни ўзида жамлаб, қулай ижодий марказ бўлишини орзу қилишар эди. Кенг-мўл ҳовлисини эса «Журналистлар боғи» қилиш ҳам мумкин эди... Ва энг муҳими, ОАВ ходимларининг ҳавас қилса арзигулик ва қанча-қанча атоқли ижодкорлар (шу ерда ишлаган) кириб чиққан ўз эшиги бор эди...

Маълумот учун: Навоий кўчасидаги 30-уй вилоят марказидаги бевосита матбуот ( босма ва интернет нашрлар) билан боғлиқ ягона бинодир.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,
«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер