Сирдарёда "Ваз-2106" ва "Нексия-3" билан тўқнашган юк автомобили ағдарилиб кетди

14:54 22 Июнь 2021 Жамият
406 0

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 22 июнь куни соат 12:00 ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 98-километрида "Ваз-2106", "Нексия-3" русумли енгил автомобиллар ва "Исузу" русумли юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлиб, юк транспорт воситаси ағдарилган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Тўқнашув натижасида дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар фуқаро тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер