Сирдарёда Ватанимиз байроғи шарафланди

11:41 18 Ноябрь 2020 Жамият
627 0

Гулистонда «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи» тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганининг 29 йиллиги байрам тадбирлари ҳарбий техникаларнинг марказий кўчалардаги паради билан бошланди. Сўнгра автомобиллар ва мототциклларда ҳамда Миллий гвардиянинг отлиқ отряди томонидан мамлакатимиз байроғи баланд кўтарилган ҳолда олиб ўтилди.

Анъанага кўра «Юрт байроғи» майдонидаги 60 метрлик флагшток пойида «Байроғимиз- фахримиз» деб номланган тадбир ҳам ўтказилди.

Унда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев барчани Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 29 йиллиги билан самимий табриклади.

Давлат Мадҳияси садоси ва қарсаклар остида тинчлик,хотиржамлик рамзи сифатида юзлаб шарлар ва кабутарлар учирилди.

— Байроғимизни Ватанимиз тараққиёти йўлидаги мангу ўчмас маёқ деб биламан, — дейди Гулистон давлат университети талабаси Ёрқинжон Ҳайитбоев. — У халқимизнинг орзу –умидлари, аждодларимиз анъаналарини, ватанпарварлик ва юртга садоқат туйғуларини ўзида мужассам этган. Бугун юртдошларимизнинг байроғимизни қанчалар севиб ардоқлашини яна бир бор юракдан чуқур ҳис этдим, халқимизнинг ҳамжиҳатлигидан кўнглим ғурурга тўлди.

Шунингдек қутлуғ сана доирасида коронавирус пандемияси талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда Алишер Навоий номли «Билимдонлар маскани»да маданий-маърифий, адабий-бадиий тадбир ҳам ташкил этилди.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ

(«Халқ сўзи»)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?