Сирдарёда том қисми ўпирилиб кетган хонадон бошқасига алмаштириб берилди

Сирдарё вилоятида қурилиш пудрат ташкилоти томонидан фуқарога субсидия асосида кўп қаватли янги қурилган уйлардан биринингн 7-қаватидан уй шартнома асосида сотилган.
Қурилиш пудрат ташкилоти томонидан ушбу кўп қаватли уй қурилиш жараёнида лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб том қисмини енгил конструкция орқали ёпилиши юзасидан лойиҳа ҳужжатлари қилиниб, экспертизадан ўтказишга берилган. Назорат қилувчи ташкилотлар маълумотига кўра, қурилиш пудрат корхонаси томонидан кўп қаватли уйнинг том қисми ёпилиши лойиҳа ҳужжатларига асосан ёпилмаган бўлиб, бунда том қисмидаги намдан сақлаш учун «Техноникол ХРР» материали ўрнига палетелин плёнкалар ўрнатилганилиги ҳамда томдаги туйнуклар очилмай қолганлиги сабабли том остида нам пар ҳосил бўлиб, пастки қават уйларига сизиб кириш ҳолатлари кузатилган. Натижада хонадоннинг том қисми ўпирилиб, хонадон ичига тушган. Истеъмолчи томонидан уйнинг том қисми яроқсизлиги тўғрисида эътироз билдириб, ижтимоий тармоққа мурожаат йўллаган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тегишли органлар билан ўрганиш ишлари амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасида нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақлилиги, товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб берилиши, товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиниши, товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қопланиши, харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтирилиши, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қопланишлиги зарурлиги кўрсатиб ўтилган.
Шундан келиб чиқиб бошқарма томонидан қурилиш пудрат корхонасига ушбу қонунинг тегишли 4-13-19 моддаларига асосан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган. Натижада Қўмита аралашуви билан истеъмолчига бошқа 4 қаватдан майдони бир хил бўлган ўлчамдаги квартира берилди. Қурилиш пудрат ташкилотига Қўмита ваколати доирасида иш қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Наманганда гуллар фестивали (фоторепортаж)
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Тараққиётнинг янги босқичида
- Сиандаги мусулмонлар маҳалласи (Фоторепортаж)
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг