Сирдарёда тадбиркорларнинг маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди

13:43 21 Сентябр 2022 Жамият
199 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Қ.Г.» оилавий корхонаси савдо бўлими бошлиғи Н.Я. корхонада ишлаб чиқарилган 461,5 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини нақд пулга сотиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.У. ва бошқалар «И.Г.» МЧЖнинг барча ишларини мустақил бажариш ҳуқуқини берувчи ишончномани олишга эришиб, корхона ҳисоб рақамидаги 200 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер