Сирдарёда олимпиада лицензияси учун 100 миллион сўм пул , совриндорлик учун 3 хонали уй берилади

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Токио-2020 ХХХII Олимпияда ўйинларига лицензияни қўлга киритган сирдарёлик спортчиларга 100 миллион сўмдан пул мукофоти,совриндор ғолибларга 3 хонали уй топшириладиган бўлди деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ҳамда сектор раҳбарлари томонидан Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мамлакат, жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндорлари ҳамда мураббийларини тақдирлаш маросимида эълон қилинди.
Тадбирда ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Параолимпия ўйинларида қатнашиш лицензиясини қўлга киритиш мақсадида кураш олиб бораётган 15 нафар сирдарёлик спортчига машғулотларни самарали ташкил қилишлари ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 миллион сўмдан,мураббийларига эса 5 миллион сўмдан пул мукофотлари берилди.
Шунингдек, Гулистон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб – интернатининг 11-синф ўқувчиси, велоспорт бўйича бир неча бор Ўзбекистон, Халқаро чемпионатлар ғолиби, 2019 йил Корея, Индонезия, Ҳиндистон, Таиланд давлатларида ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақаларида 1 та олтин, 3 та кумуш, 2 та бронза,Осиё чемпионатларида 2 та кумуш ҳамда 1 та бронза медали соҳибаси Янина Кусковага вилоят ҳокимлигининг совғаси - энг илғор технологиялар асосида йиғилган спорт велосипеди топширилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг