Сирдарёда «Nexia-2» каналга тушиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди

17:21 18 Июнь 2024 Жамият
444 0

Иллюстратив фото

Сирдарё вилояти Ширин шаҳрида «Nexia-2» каналга тушиб кетиши оқибатида автоулов ҳайдовчиси ва 4 нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Билдирилишича, кеча, 17 июнь куни соат 13:00 ларда «Жанубий Мирзачўл» канали устидан ўтган, Ширин шаҳри М. Улуғбек маҳалласини Нуробод маҳалласи билан боғлаб турувчи кўприк устидан ҳаракатланаётган «Nexia-2» русумли автомашина бошқарувини йўқотиб кўприк тўсинларига урилган ва каналга тушиб кетган.

Оқибатда автомашинада бўлган ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи ҳодиса жойида чўкиб кетиб, ҳалок бўлган.

Маълум қилинишича, вилояти Фавқулодда қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан олиб борилган тезкор қутқарув ишлари давомида «Жанубий Мирзачўл» каналидан ҳайдовчи ва 3 нафар йўловчиларнинг жасадлари ҳамда «Nexia-2» русумли автомашина олиб чиқилган.

«Ҳозирда Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув гуруҳи ғаввослари томонидан автомашинада бўлган 1 нафар йўловчини қидириб топиш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер