Сирдарёда мамлакатимиз ёшларининг «Бағрикенг Ўзбекистон –умумий уйимиз»фестивали бошланди

15:49 11 Июнь 2021 Жамият
455 0

Бугун Гулистон шаҳрида Ўзбекистон ёшларининг «Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» шиори остида «Бағрикенг Ўзбекистон - умумий уйимиз» миллатлараро дўстлик фестивали бошланди.

Фестиваль шаҳарнинг марказий- Ўзбекистон кўчаси бўйлаб сирдарёлик ва бутун мамлакатимиз ҳудудидан ташриф буюрган ёшларнинг тантанали паради билан старт олди.

Алишер Навоий номли «Билимдонлар маскани»да ўтган тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг фестиваль иштирокчиларига табрик сўзи тингланди.

Сўнгра турли миллат вакиллари номидан ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилиб, башариятнинг улуғ шоирига эҳтиром кўрсатилди.

Фестивалдан ўнлаб ранг-баранг дастурлар ,хусусан кўргазмалар, концертлар, кўнгилочар тадбирлар ўрин олган. Катта тантана арафасида, яъни кеча «Эътибордасизлар» лойиҳаси асосида барча шаҳар ва туманлардаги уйда таълим олаётган ногиронлиги бор ёшлар ҳолидан хабар олинди. Бундай хайрли иш фестивалнинг биринчи кунида ҳам давом эттирилди.Камтаъминланган оилаларнинг эллик нафар фарзандига суннат тўйи қилиб берилди, уларнинг ҳар бирига велосипед тортиқ қилинди.

Шунингдек, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га кирган 500 нафар ёш хотин-қизга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар берилди.

Фестиваль тадбирлари давом этмоқда.

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?