Сирдарёда имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар қўлга олинди

13:14 17 Июль 2025 Жамият
194 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ширин шаҳри бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Ж.Х. ва бошқалар фуқаролар С.М. ва М.Х.нинг ишончига кириб, уларга 40 млн сўм эвазига гӯёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 400 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини айтган.

Шундан сўнг, қонунбузарлар келишилган пулдан 20 миллион сўмни олган вақтида тезкор тадбир ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер