Сирдарёда фуқароларнинг 23 000 АҚШ долларини қўлга киритган МЧЖ раҳбари аниқланди

Фото: Иллюстратив cурат
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “I.W.» МЧЖ раҳбари Б.Э. фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг маблағларини гўёки инвестиция кўринишида ўзининг фаолиятига жалб этиб, фуқароларга ушбу маблағлари эвазига ҳар ой 10 фоиз миқдорида устама тўловлари тўлаб беришни ваъда қилиб, 4 нафар фуқаронинг жами 23 000 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 188-1-моддаси (пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг