Сирдарёда ерни ноқонуний сотаётган товламачи қўлга олинди

23:38 14 Декабрь 2021 Жамият
874 0

Сирдарё вилоятида ер товламачи қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва Сирдарё вилояти ДХХ бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Ж.К. фермер хўжалигига тегишли 5 гектар ер майдонини, яна тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқ бўлган 15 гектар ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Умумий майдони 20 гектар бўлган ер учун у 70 минг доллар талаб қилган. Фирибгар пулнинг биринчи қисмини (30 минг доллар) олаётган вақтда жиноят устида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?