Сирдарёда бўлган ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ёниб кетди

11:48 20 Ноябрь 2021 Жамият
880 0

Сирдарё вилоятида «Nexia» ва «Зил» юк автомобили тўқнашиб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 19 ноябрь куни соат 14:25 да Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида «Nexia» русумли автомашина билан «Зил» юк машинаси тўқнашиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи автомобили ёниб кетган, ҳайдовчи эса куйиб ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер