Сирдарёда 2 та газ «заправка» жами 28,4 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади
Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жами 28,4 млрд сўмлик газни ўғирлаган 2 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий Штаблар томонидан Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида энергия ресурсларини талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Сирдарё туманида жойлашган «M.G.» МЧЖга қарашли АГТКШда жамият мансабдор шахслари «Автопилот-Про» русумли газни ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиб 20,5 млрд сўмлик 8,2 млн куб метр табиий газни ўғирлаган.
Шунингдек, Сирдарё туманидаги «S.A.L.» МЧЖга қарашли АГТКШда ўрнатилган ҳисобга олиш ускунасининг қурилмаларига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 7,9 млрд сўмлик 3 млн куб метр табиий газ талон-торож қилинган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Даврон Кабуловнинг отаси «ўғрилик» бўйича судланиб, қарийб 345 млн сўм жаримага тортилгани маълум бўлди
- Исроил ва Эрон низоси янги босқичга чиқди
- Сен етим эмассан: Одамийлик тимсолига айланган оила
- Президент янги қарор имзолади
- Президентнинг янги қарори эълон қилинди
- Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси тайинланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг