Сирдарё вилояти логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилинди

05:43 06 Август 2022 Жамият
401 0

Illyustrativ foto

2023 йил Сирдарё вилояти ташкил топганига 60 йил тўлади. Шу муносабат билан Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Бадиий академияси энг яхши логотип дизайнини яратиш бўйича танлов эълон қилди.

Логотипда Сирдарё вилоятининг табиати, тарихи, маданияти ва тараққиёт йўли ўз ифодасини топиши лозим.

Ижодий ишлар танлов ҳайъати томонидан 2022 йил 15 августдан 21 октябргача қабул қилинади ва ғолиблар 8 декабрь куни эълон қилинади.

Танлов ғолиби 25 миллон сўм пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, 10 та энг яхши ижодий иш қўшимча рағбатлантирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер