Сирдарё ва Навоийда “Права” олиб беришнинг жиноий схемаси фош қилинди

16:05 12 Август 2024 Жамият
283 0

Иллюстратив фото

Сирдарё ва Навоийда вилоятларида қув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.П. фуқаролар И.И. ва О.А.нинг ишончига кириб, уларга гўёки Тошкент шаҳридаги танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан имтиҳонлардан ижобий ўтказиб бериб “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 400 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “С.А.”автомактаби ходими И.Н. фуқаро М.А.га танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига ўз хизмат хонасида 3 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Б.Д. фуқаро М.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки вилоят ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?