Синдзо Абэнинг ўлдирилишига оид янги тафсилотлари ошкор этилди

13:06 17 Июль 2022 Дунё
1530 0

Фото: Reuters

Япониянинг собиқ бош вазири Синдзо Абэнинг қотили 41 ёшли Тэцуя Ямагами суиқасддан сал аввал гўёки ўз режаларига шама қилган хат ёзган. Бу ҳақда маҳаллий "Yomiuri" газетаси ёзмоқда.

Японияда яшовчи бир киши қотилликдан сўнг почта қутисидан хабарни топган. Гарчи конвертда жўнатувчининг исми кўрсатилмаган бўлсада, ичида унинг онаси ва «Бирлашиш черкови» ўртасида тузилган шартнома бор эди. Бундан ташқари, унда Ямагамининг исми ва манзили ҳам кўрсатилган. Унда Ямагами оиласининг молиявий аҳволи қийинлашиб қолишига «Бирлашиш черкови» диний ташкилотини айблаган эди.

Матнда Ямагами Абэни айбдор деб ҳисобламаслигини ёзган. Шу билан бирга, у сиёсатчи гўёки диний ташкилотга хайрихоҳлигини билдирган, бу эса қотил оиласи муаммоларига сабаб бўлган.

Жорий йилнинг 8 июль куни эрталаб Абэга суиқасд уюштирилди. Ҳодиса Япониянинг Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида содир бўлган. Собиқ денгизчи сиёсатчига орқасидан яқинлашиб, унга ов милтиғидан икки марта ўқ узди. Абэ олган оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этди. У 67 ёшда эди.

Синдзо Абэ икки марта — 2006-2007 ва 2012-2020 йилларда Япония бош вазири бўлган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер