Сидней аҳолиси коронавирус чекловларига қарши норозилик билдирмоқда

20:18 24 Июль 2021 Дунё
908 0

24 июль куни тахминан уч ярим минг киши марказий Сидней кўчаларига чиқиб, ҳукумат томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чеклов чораларига норозилик билдирди, деб хабар берди Австралиянинг АБC телеканали.

Хабарга кўра, шаҳар ҳокимлиги қаршисида аҳоли ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлган. Намойишчилар полицияга қарата гуллар экилган пластик тувак ва идишларни улоқтиришди. Ҳуқуқбузарликлар тўғрисида 90 дан ортиқ баённомалар тузилиб, 57 нафар намойишчилар ҳибсга олинган.

Мелбурн ва Брисбен аҳолиси кичикроқ норозилик билдирилмоқда.

Пандемия пайтида Австралия коронавируснинг кенг тарқалишидан сақланиб қолди. Бироқ сўнгги ойларда инфекциянинг кунлик ўсиши юздан ошди. Бир кун аввал Австралия ҳукумати рекорд миқдордаги CОВИД-19 касаллиги ҳақида хабар берди — бир сутка давомида 163 киши вирусни юқтириб олган.

Маълумот учун, июнь ойи охирида Сиднейда карантин чекловлари эълон қилинди. Кейин чекловлар 31 июлгача узайтирилди. Чекловлар Мелбурнда ва 20 июлдан бошлаб эса Жанубий Австралия штатида ҳам эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?