Си Цзиньпин коронавирус пандемияси бошланганидан бери илк хорижий ташрифини Ўзбекистонга амалга оширади

16:26 05 Сентябр 2022 Дунё
675 0

Фото: Reuters

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келмоқда. Бу унинг пандемиядан сўнг хорижга биринчи давлат ташрифи ҳисобланади. Хитой раҳбари, шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарларининг Самарқанд саммитида ҳам иштирок этади. Шу турне доирасида унинг Қозоғистонга ҳам бориши кутилмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, деб хабар бермоқда «Спутник Қозоғистон».

«Қозоғистон Президентининг таклифига биноан Хитой раҳбарининг Қозоғистонга давлат ташрифи режалаштирилган. Ташриф давомида икки давлат раҳбарларининг икки томонлама музокаралари, шунингдек, икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган», — дейди Смадияров.

Унинг қўшимча қилишича, Си Цзиньпиннинг ташрифи икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш, сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер