Швейцариялик тадбиркорлар Пахтачида замонавий корхона ташкил этмоқда

18:09 30 Май 2020 Иқтисодиёт
746 0

Иллюстратив фото

2019 йилнинг 22-23 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Invest in Samarkand” I халқаро инвестицион форумида вилоят ҳокимлиги ҳамда “PARISA” корхонаси ўртасида меморандум имзоланган, унга кўра швейцариялик тадбиркорлар ташаббуси билан Пахтачи туманида “REGISTON-SHERDOR” хорижий корхонаси ташкил этилган эди.

- Янги корхонамизда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар саноат ва тоғ-кон саноати учун жуда зарур восита саналади, - дейди масъулияти чекланган жамият шаклидаги “REGISTON-SHERDOR” хорижий корхонаси ижрочи директори Дагар Шукуров. - Лойиҳанинг умумий қиймати 450 миллион АҚШ долларини ташкил этади, 1000 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Швейцариялик ҳамкорларимиз билан амалга оширилган келишувга кўра, улар бошланғич молиялаштириш маблағлари учун 150 минг АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритди. Туман ҳокимлиги эса туман ҳудудидан 80 гектар ер майдони ажратди. Июнь ойидан қурилиш ишларига киришамиз.

Абдулазиз Йўлдошев,

(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?