Швейцария банки Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг шахсий ҳисоб-рақамини блоклаб қўйди

Фото: Global Look Press
Швейцария банки Россиянинг Бирлашган Миллат Ташкилоти(БМТ)даги доимий вакилининг шахсий-ҳисоб рақамини блоклади.
Швейцариянинг Женева шаҳридаги банк Россиянинг БМТдаги доимий вакили Геннадий Гатиловнинг шахсий ҳисоб-рақамини блоклаб қўйди. Бу ҳақда доимий ваколатхонага таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Биз билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилган бир қатор банклар, суғурта ва автоуловларга техник хизмат кўрсатиш компаниялари тузилган шартномалардан воз кечишга қарор қилишди, ростини айтсам, бунинг сабаби биз Россиядан бўлганимиз», дейди ваколатхона вакили.
Аниқлик киритилишича, Гатиловнинг блокланган ҳисоб-рақами тиббий харажатларни қоплаш учун ишлатилган.
Аввалроқ Швейцария Украина Қуролли Кучларининг ярадор аскарларини даволашдан бош тортгани маълум бўлган эди. Чунки бу бетараф давлат мақомига зиддир.
Аввалроқ Россия вакили Ирина Тяжлова Швейцария россиялик делегатларга БМТда ишлаш учун виза бермаслигини айтган эди. Бундан олдин Швейцария президенти Иньяцио Кассис унинг мамлакати Россия билан Украина бўйича музокаралар олиб бораётганини ҳамда Москва ва Киевга ўзининг «яхши таклифлар» беришга тайёрлигини айтган эди. Бироқ июль ойида расмий Берн Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт» пайтида яраланган ҳарбийлар ва фуқароларни даволаниш учун қабул қилишдан бош тортди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Аброр Бакиров вафот этди
- Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
- Гидроэнергетикадаги лойиҳалар ижроси кўриб чиқилди
- Грузияда дзюдо бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтади
- Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида
- Оксана Чусовитина Жаҳон кубогида кумуш медалга сазовор бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг