Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон ҳокими лавозимига қайта тасдиқланди

12:26 07 Ноябрь 2024 Жамият
153 0

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

Бугун, 7 ноябрь куни Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унда вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Баҳтиёржон Расуловнинг жорий йил 27 октябрь санасида бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессия иши давомида депутат Ўктамжон Ахунов Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши раиси этиб сайланди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, вилоят кенгаши регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Маслаҳатлашувда Андижон вилояти ҳокими лавозимига Президент томонидан Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич номзоди кўрсатилганлиги билдирилди.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши қарорига мувофиқ, Абдураҳмонов Шуҳратбек Қўшақбоевич Андижон вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?