Шу йилнинг 9 ойида беморларга 20,3 млрд. сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилган

Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган “Дори-Дармон акциядорлик компанияси фаолияти таҳлили" мавзуидаги матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланганидек, “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси Давлат буюртмаси асосида 2020 йилда 1 300 000 доза, 2021 йилда 3 668 000 дозада гриппга қарши вакциналарни олиб келган. Жорий йилда 2 347 000 доза гриппга қарши вакциналар олиб келинган бўлиб, бу вакциналар болалар, ўқитувчилар ҳамда шифокорлар бепул эмланиши учун Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказиб берилди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амбулаторияда даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг 13 тоифасига кирувчи беморларга Компания тизимидаги дорихоналар орқали 2021 йилда 22,9 млрд.сўмлик дори воситаси ва тиббиёт буюмлари бепул берилган бўлса, 2022 йилнинг 9 ойи давомида мазкур кўрсаткич 20,3 млрд. сўмни ташкил қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг