Шўрчидаги 125-сонли «Нурли маскан» мактаб-интернати учун 120 ўринли замонавий ётоқхона ва спорт зал қуриб берилди

17:08 04 Апрель 2024 Жамият
196 0

Фото: "Халқ сўзи"

Фарҳод Эсонов/«Халқ сўзи». Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган 125-сонли «Нурли маскан» мактаб-интернатида таълим-тарбия олаётган ўқувчи ёшлар учун 120 ўринли замонавий ётоқхона ва спорт зал фойдаланишга топширилди.

— Мамлакатимизда имконияти чекланган ёшларнинг пухта билим олиши, яшаши, келажакда ўз йўлини топиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда, — дейди Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев. — Бу ерда яратилаётган имкониятлар ўқувчиларга сифатли таълим ва тарбия беришга, уларнинг шароитларини яхшилашга, шунингдек, ўғил-қизларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Фото: "Халқ сўзи"

— Замонавий уч қаватли ётоқхонамизда ўқувчиларимиз учун барча шароитлар яратилган, — дейди мактаб директори Илҳом Раҳимов. — Кутубхона, маънавият сектори ўқувчиларимизни бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилади. Барча жиҳозлар билан таъминланган спорт зал эса ўғил-қизларимизни параспорт билан шуғулланишларида айни муддао бўлди. Ўқувчиларнинг жисмоний имкониятидан келиб чиққан ҳолда, уларни спорт турларига жалб этамиз.

Шунингдек, бино ҳовлиси ободонлаштирилиб, кўкаламзорлаштирилган қисмида турли манзарали дарахт кўчатлари ҳамда анвойи гуллар экилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?