Шомуродов «Рома»да йилига қанча маош олиши маълум бўлди
Фото: Genoa CFC
Италиянинг «Женоа» клуби аъзоси бўлган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ўз фаолиятини Римнинг «Рома» клубида давом эттириши ҳақида хабар берган эдик.
Рим клуби 26 ёшли футболчимизга бир мавсумда 2 миллион евро миқдорида маош тўлайди.
Келишувга кўра, агар «Рома» Европа чемпионлар лигасига чиқса, футболчи «Женоа»дан 15 миллион еврога сотиб олинади.
Шомуродов ўтган мавсум А Серия доирасида 31 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 8 та гол урган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз 2020 йилда Россиянинг «Ростов» клубидан «Женоа» сафига 7,5 млн. евро эвазига бориб қўшилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг