Шоҳрух Ҳамдамов инвестицияларни қаерга тикиш кераклигини айтиб ўтди

08:45 19 Апрель 2024 Жамият
93 0

Икки кундан буён «Биз бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» шоира остида ташкил топган «Кинокарвон» Фарғона вилоятида бўлиб турибди.

Лойиҳа иштирокчиларининг навбатдаги манзили Фарғона тумани бўлди. Унда санъаткорлар мактабда аҳоли билан учрашди. Тадбирда Шоҳрух Ҳамдамов ўзбек киносининг бугунги куни ҳақида айтиб ўтиб, ёшларга мактабнинг инсон ҳаётидаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

«10-15 йил аввал қачон мактабни битираман деб ўйлардик. Лекин ҳозир мактабимизга борсак, вақт ортга қайтсаю шу мактабда 20 йил қайта ўқишга ҳам тайёрман деб ўйлаймиз.

Яъни мактаб бизга ёшликни эслатса, ўқувчилик даври эса келгуси ҳаётимиз учун трамплин бўлади. Ахир ҳозир ҳаракат қилса бас. Нимаики ният бўлса, ҳаммасига эришиш мумкин. Бу ўзимдан мисол. Ҳозиргача барча мақсадларимни барчасига эришдим.

Яқинда хабар ўқидим. Японияда бир инсон миллион долларини мактабга қолдирмоқчи бўлибди. Ундан нега ҳамма бойлигингни мактабга пул беряпсан деб сўрашса, «мен келажакка пул тикяпман», дебди. Буни айтишимни сабаби, инвестицияларни қаерга тикиш кераклиги ҳақида», деди актёр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?