Шоҳимардонда Наврўз сайли

18:12 14 Март 2023 Жамият
614 0

Фото: Халқ сўзи

Фоторепортаж

 

Фарғона вилоятининг пурвиқор тоғлари бағрида жойлашган Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари фусункор табиати, самимий ва меҳмондўст одамлари билан маълуму машҳур.

Вилоятнинг жорий йилги илк Наврўз сайли айнан Шоҳимардондан бошлангани бежиз эмас. Боиси, жорий йилда мазкур ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Шундай қилиб. Шоҳимардон марказидаги Истироҳат боғида бошланган оммавий байрам сайлида дошқозонларда ош дамланиб, Наврўз дастурхонининг шоҳ таоми – сумалак, кўк сомса ва ширинликлар тортилди.

Наврўз сайли давомида «Темир дафтар» ва «Аёллар дафтари» рўйхатида турган 20 нафарга яқин хотин-қизларга тикув машиналари тақдим этилди. Эҳтиёжманд оилалардаги бемор болаларнинг даволаниш харажатлари, олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг шартнома пулларини тўлаб бериш ҳамда имтиёзли кредитлар учун сертификатлар тақдим этилди. Ҳудуд ёшлари бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун мавжуд таълим муассасаларига мусиқа чолғу асбоблари, спорт жиҳозлари топширилди.

Дарвоқе, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахтлар экилди, аҳоли учун бепул тиббий кўрик ўтказилди.

Наврўз сайли баҳорий таомлар кўргазмаси, ҳунармандлар маҳсулотлари намойишлари, белбоғли кураш бўйича вилоят чемпионати, дорбозлар, полвонлар чиқишларига уланиб кетди. Эл ардоғидаги санъаткорлар иштирокида концерт дастури кўнгилларга янада хушнудлик бахш этди.

Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер