Шофиркондаги ихтисослаштирилган мактаб уч қаватли замонавий ўқув биносига эга бўлди

Фото: Халқ сўзи
Республика Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг Шофиркон туманидаги ихтисослаштирилган мактаби уч қаватли замонавий ўқув биносига эга бўлди.
Ўз фаолиятини ўтган йилнинг августида бошлаган мазкур ўқув маскани шу пайтга қадар туман марказидаги 1-сон умумтаълим мактабидан қўним топган эди. Бу эса табиийки, ҳар иккала таълим муассасаси учун ҳам ноқулайликлар туғдираётганди. Эндиликда бу масала кун тартибидан тушди. Гап шундаки, ихтисослаштирилган мактабнинг бўлғуси бошпанаси --собиқ иқтисодиёт касб – ҳунар коллежи биносида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Объект 6 миллиард 400 миллион сўм миқдоридаги маблағ эвазига реконструкция қилинди. Ўз навбатида агентлик томонидан 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ эвазига ўқув самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган замонавий жиҳозлар, жумладан, 59 та кўп функцияли моноблок компьютер етказилди.
Хабарингиз бор, бу каби ихтисослашган мактабларга ўқитувчилар ҳам, ўқувчилар ҳам синов имтиҳонлари асосида қабул қилинади.Ҳозир ушбу таълим даргоҳида 328 нафар ёш истеъдод эгаси ўз касбининг фидойиси саналган зукко ўқитувчилар қўлида сабоқ олмоқда.Барча қулайликларга эга янги ўқув биносининг фойдаланишга топширилиши эса табиийки, нафақат таълим сифати, балки педагоглар зиммасидаги масъулиятни ҳам оширади.
Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг