Шофирконда пахтачиликдан кутилаётган ялпи даромад 330 миллиард сўмга етади

Фото: Халқ сўзи
Шофиркон тумани деҳқонлари Бухоро вилоятида биринчи бўлиб давлатга пахта сотиш шартнома режасини бажардилар. 374 та фермер хўжалигига қарашли 10 минг гектардан зиёд майдонга чигит экилиб, 32 минг 400 тоннадан кўпроқ қимматбаҳо саноат хом ашёси етиштирилди. Бу 2019 йилдаги ҳосил билан таққослаганда 2 минг 600 тоннага кўп.
Муваффақият асослари ҳақида сўз кетганда, соҳага кластер тизимининг кириб келгани, меҳнатга ҳақ тўлаш, манфаатдорлик масалалари ижобий ечим топаётгани, деҳқончилик маданиятининг ошгани, йиғим-терим уюшқоқлик билан ташкил этилгани бунда муҳим омиллардан бўлганини таъкидламоқ жоиз. Бухоролик деҳқонлар «Полвон пахта» дея таъриф берадиган «Бухоро-6» (муаллифи машҳур селекционер А. Батталов) ва бошқа ғўза навларининг маҳаллийбоплиги, жаҳон бозорида харидоргирлиги ҳам муҳим роль ўйнади, албатта. Томчилатиб суғориш технологиясининг дадил жорий этилаётгани ҳосилдорликнинг ошишига олиб келмоқда. Нима бўлганида ҳам, бу муваффақият замирида заҳматли, машаққатли меҳнат ётибди. Зеро, воҳанинг бошқа ҳудудлари каби Шофирконда ҳам ерларнинг шўрланиш даражаси юқори. Одатда бундай экин майдонлари қўшимча меҳнату сарф-харажатни талаб қилади.
Асосийси, марра забт этилди. Даромад ҳам меҳнатга яраша бўлади. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, туманда бу йил пахтачиликдан кутилаётган ялпи даромад 330 миллиард сўмга етади. Бу уч йил аввалги натижа билан қиёслаганда икки баробарга кўп демакдир.
Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Давлат раҳбари ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлади
- 2 февралдан бошлаб барча ҳудудлардаги АГТКШлар фаолияти босқичма-босқич тикланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг