Ширин таомлар ва ичимликларнинг кутилмаган хавфли жиҳати маълум бўлди

22:03 01 Апрель 2024 Дунё
376 0

Иллюстратив фото

Цистит ва пиелонефритга мойил бўлган одамлар ширин таомлар ва ичимликларга берилмаслиги керак. Ушбу фикрларни акушерлик ва гинекология бўйича мутахассис Ражвиндер Хасрия «Daily Mail» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Таъкидланишича, сийдик йўлларининг инфекциялари юқори ва пастки сийдик йўлларининг клиник симптоматик инфекциялари (пиелонефрит, цистит), эркак жинсий аъзолари ва асимптоматик бактериурияни ўз ичига олган синдромдир.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, сийдик йўллари инфекцияларининг қайталанишининг сабабларидан бири ширин таомлар – шоколад, қандолат маҳсулотлари ва таркибида шакар кўп бўлган ичимликларга ҳаддан ташқари берилиш бўлиши мумкин. Гап шундаки, организм бундай озиқ-овқатлар таркибидаги шакарни глюкозага айлантиради, бу мушак ҳужайралари фаолликни ошириш учун фойдаланадиган энергия шаклидир. «Ширин» муҳитда Escherichia coli ва Staphylococcus epidermidis каби сийдик йўллари инфекцияларининг патогенлари ҳам тез кўпаяди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?