Шифокорлар шамоллашни даволашдаги энг асосий хатолар ҳақида маълумот беришди

03:17 23 Ноябрь 2021 Дунё
841 0

Иллюстратив фото

Немис шифокорлари касал одамларнинг шамоллашдан тезда халос бўлишига тўсқинлик қиладиган энг кенг тарқалган хатоларни санаб ўтишди. Бу ҳақда "Focus" журнали батафсил мақола чоп этилди.

Унга кўра, хатолар рўйхатида биринчи ўринда шамоллашда бурун учун томчи ва спрейлардан фойдаланиш келтирилган. Ушбу маҳсулотлар агар жуда узоқ вақт ишлатилса, бурун шиллиқ қаватига зарар етказиши ва ҳатто уларга ўрганиб қолишга олиб келиши мумкин.

Шу боис шифокорлар томчи ва спрейларни бир ҳафтадан ортиқ ишлатмасликни маслаҳат беришмоқда. 

Шамоллашни даволашдаги иккинчи хатоси — бу ҳароратни дорилар билан жуда тез туширишга ҳаракат қилиш. 

Шифокорларга кўра, ҳароратнинг ошиши иммунитет тизимига патогенлар билан яхшироқ курашишга ёрдам беришини эслатиб туради. Яъни, ҳароратнинг ошиши зарур ҳимоя реакцияларини тезлаштиради. Агар шамоллашда ҳарорат болаларда 38, катталарда 38,5 даражадан ошмаса уни тушириш керак эмас экан.

Учинчи хато шамоллаш ва иситма пайтида ҳам кўпчилик дам олишдан воз кечади. Яъни, ҳарорат туширувчи препаратларни қабул қилгандан кейин тезда енгиллик ҳисси пайдо бўлади ва одам бирор юмуш билан банд бўлиш истайди. Бундай пайтда биринчи навбатда даволанишни якунлаш керак. Ва ҳеч қандай ҳолатда тўлиқ тикланмагунча одатдаги спорт юкларига қайтмаслик керак.

Ниҳоят, шамоллаган одамларнинг тўртинчи хатоси иссиқ ванна қабул қилиши ёки саунага боришидир. Улар шамоллашни енгишга ёрдам бермайди, фақат тананинг терморегуляциясини чалкаштиради. Шу боис саунага фақат шамоллашнинг профилактикаси учун бориш мумкин, касалликдан даволаниш учун эмас.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?