Шифокорлар коронавирус қурбонларининг янги тоифаси ҳақида огоҳлантирди

02:42 27 Июль 2021 Дунё
478 0

Шифокорлар тобора кўпроқ коронавирус қурбонига айланаётган одамларнинг янги тоифаси ҳақида маълум қилди.

“Daily Mail“нинг ёзишича, бу тоифа эмлашдан бош тортган 40 ва ундан катта ёшдаги инсонлар бўлиб, уларнинг баъзилари соғлом ва сурункали касалликларга чалинмаган бўлса, касаллик қурбонига айланмоқда. Бундан ташқари, одамнинг ёши, ҳатто эмлаш билан ҳам, “COVID-19“ учун хавфли омил бўлиб қолмоқда. Яъни, 70 ёшли одам учун ўлим хавфи 35 ёшдагига нисбатан 32 баравар юқори бўлаётган экан.

Аввалроқ, инглиз олимлари коронавирус инфекцияси билан оғриган одамлар баъзи қобилиятларни йўқотишини аниқлаган эдилар. Бу ҳолат қисман касалликнинг оғирлиги билан боғлиқ бўлиб, масалан, ўпкани механик шамоллатиш аппаратига уланган беморларда ақл даражаси бирданига етти поғонага пасайгани кузатилган. Тадқиқот натижаларига кўра, бу асоратлар қайта тикланмас экан.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?