Шифокор «Омикрон» штаммининг асосий белгилари ва энг хавфли жиҳати ҳақида маълумот берди

Фото: РИА «Новости»
Терапевт, Халқаро тиббий кластер фонди (Россия) бош директори маслаҳатчиси Ярослав Ашихмин коронавируснинг «Омикрон» штаммини қандай аломатлар билан аниқлаш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бу штаммнинг ўзига хос белгилари йўқ, аммо инфекция билан зарарланиш белгилари мавжуд.
«Кўп ҳолларда «Омикрон» енгил кузатилади. Бу енгил заифлик, титроқ, иситма. Ошқозон-ичак трактининг аломатлари бўлиши мумкин, яъни диарея. Мушак оғриғи, йўтал, бурун оқиши камроқ кузатилиши мумкин», дейди Ашихмин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳатто вакцина олган одамларда ҳам қисқа муддатли иситма ва бир неча соат ёки бир кун давом этиши мумкин бўлган титроқ пайдо бўлиши мумкин. Тезда одам ўзини тузалиб кетганини ҳис қилади. Аммо у бошқалар учун касалликни ташувчи бўлиб қолади. Айни шу жиҳат ушбу штаммнинг энг хавфли жиҳати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Улуғ олимнинг инсоний фазилатлари
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- Наманган мафтункор байрамга тайёрланмоқда
- Инсон — азиз, хотира — муқаддас
- Сув хўжалигининг қуйи бўғинлари такомиллаштирилмоқда
- Ўзбекистоннинг лимон экспорти камайган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг