ШҲТ Котибиятида Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларга бағишланган брифинг ўтказилди

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятида мамлакатимиздаги конституциявий ислоҳотларга бағишланган брифинг уюштирилди.
Тадбирда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари, ШҲТ Котибияти раҳбарияти, ШҲТ давлатлари элчилари ва дипломатлари, ҳамда аъзо давлатларнинг доимий вакиллари иштирок этди.
Иштирокчиларга Ўзбекистонда конституциявий ислоҳот, ўзгартиш ва қўшимчалар киритилаётган Конституция тўғрисида батафсил ахборот берилди.
Конституциявий ислоҳотда дунёнинг деярли барча мамлакатлари, хусусан ШҲТ давлатлари конституциялари атрофлича ўрганилгани қайд этилди.
Мазкур жараёнда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти сифатида муҳрлаб қўйилиши, лойиҳада «Инсон-Жамият-Давлат» тамойили бош мезонга айланиб, инсон ҳуқуқлари борасидаги нормалар 3,5 бараварга, давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошганлиги, Ўзбекистон ижтимоий давлат деган тамойил конституциявий тарзда белгиланаётганига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшлар ва таълимни, гендер тенгликни, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, эркин ахборот олиш, ижтимоий ҳимоя ва экологик ҳуқуқларни, суд тизимлари эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш, Парламент ваколатларини янада кучайтириш борасидаги янги ўзгаришлар алоҳида қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Uzbekistan Airways ва Lufthansa Technik AG ўртасидаги ҳамкорликнинг 30 йиллиги
- Газнинг “олтин даври” тугамоқда — Халқаро энергетика агентлиги
- Сенат Раиси Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли Мажлиси милли Раиси Рустам Эмомали билан учрашди
- "Зарафшон" газетасининг 110 йиллиги ҳамда "Самаркандский вестник" газетасининг 105 йиллиги муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди
- Марокашда юз берган зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
- Маънавият уммонидан саккизта ноёб марварид
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг