ШҲТ давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари Тошкентда учрашади

13:00 17 Август 2022 Сиёсат
442 0

Фото: Архив сурат

Жорий йилнинг 19 август куни Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбир Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги доирасида ўтказилиб, Самарқандда бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашига тайёргарликнинг муҳим босқичи ҳисобланади.

Йиғилишда ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котиблари, шунингдек, ШҲТ МАТТ Котибияти ва Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этади.

Кун тартибига мувофиқ халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш, жумладан, терроризм, экстремизм, қурол ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилади.

Тадбир доирасида ҳамкор давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам режалаштирилган. ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг йиғилишлари 2004 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва кўп томонлама ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат механизми ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер