Шерзод Шерматов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Чарлотте Адриаэн билан учрашди

Бугун, 25 январь куни Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Чарлотте Адриаэн билан учрашув ўтказди.
Унда аҳоли учун рақамлаштириш соҳасидаги қулайликларни янада такомиллаштириш мақсадида электрон ҳукумат йўналишида ҳамкорлик қилиш, ИТ-таълим йўналишида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида рақамлаштириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида ёшларнинг АКТ соҳасига бўлган қизиқишини ошириш, рақамлаштириш йўналишига аёлларни кенгроқ жалб қилиш, улар учун муносиб шароитлар яратиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистонни минтақавий ИТ марказга айлантириш ва бу орқали хорижий компаниялар иштирокида БПО хизматларини ривожлантириш, ИТ маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлаш мақсад қилингани таъкидланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг