Шеробод туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. Амиров Алишер Хуррамович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган Давлатов Зиёдулла Ўроқович Шеробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
З.Давлатов 1974 йилнинг 3 мартида Термиз туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
2007-2010 йилларда АТ Халқ банки ички аудит бошқармаси бошлиғи, кредит департаменти директори, 2010-2013 йилларда АТ Халқ банки Тошкент вилояти филиали бошлиғи, 2013-2017 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, 2017 йилдан то шу кунгача Жарқўрғон тумани ҳокими лавозимида ишлаган.
Сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг