Шавкат Раҳмоннинг турмуш ўртоғи: Узоқ кутилган эътироф учун ташаккур

20:45 25 Август 2021 Жамият
1138 0

Президентимизнинг 24 август куни «Мамлакатимизда маданият ва санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонини тўлқинланиб ўқидим.

Ушбу ҳужжатга кўра, турмуш ўртоғим, буюк қалб ва мустаҳкам иймон эгаси, улкан миллатпарвар шоир Шавкат Раҳмоннинг «Фидокорона меҳнатлари учун» ордени билан тақдирланганини ҳаяжон, соғинч, ғурур, севинч ва мамнуният билан қабул қилдим.

“... бетакрор ва ёрқин ижодий фаолияти, миллий истиқлол ғоясига садоқати билан Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз маданиятини юксалтириш, жамият ҳаётида эзгулик ва адолат, ватанпарварлик ва бағрикенглик каби қадриятларни қарор топтириш йўлида унутилмас хизмат қилиб, авлодларга қолдирган бой мероси, сермазмун ҳаёти ва ибратли инсоний фазилатлари билан эл-юртимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган ...»

Бундай эътироф учун Юртбошимиз Шавкат Миромоновичга оиламиз, Шавкат Раҳмоннинг шогирд ва мухлислари номидан чуқур ҳурмат ила миннатдорлик билдираман. Узоқ кутилган эътироф учун ташаккур!

Манзура РАҲМОНОВА (Шавкат Раҳмоннинг турмуш ўртоғи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?