Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон стратегияси» номли янги китоби чоп этилди

12:15 09 Сентябр 2021 Жамият
4610 0

"Айни вақтда эл-юртимиз биздан янги режа ва дастурларни амалга оширишни кутмоқда. Халқимизнинг ана шундай ишончи ва орзу-ниятлари, эзгу умидларини рўёбга чиқариш мақсадида:

▫️юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш; фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш; халқимизнинг маънавий дунёсини янада юксалтириш;

▫️Ўзбекистонда яшаётган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир ватандошимизнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя этиш, кафолатли даромад манбаи, тиббий хизматлар ва уй-жой, сифатли таълим билан таъминлаш;

▫️камбағалликни қисқартириш ва эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш;

▫️мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга қаратилган Янги Ўзбекистон стратегиясини ишлаб чиқдик.

Бугун сизларга тақдим этилган шу номли китобда ушбу Стратегиянинг устувор йўналишлари ҳақида батафсил фикр юритилган" дейилади китобнинг кириш қисмида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?