Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Чилонзор туманига ташриф буюриб, саноатда ва жамоат транспорти соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Илк манзил Чилонзор саноат зонасидаги корхоналар бўлди. Давлатимиз раҳбари корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди. Уларнинг ҳар бири ўзига хос йўналиш танлаганига эътибор қаратиб, барча ҳудудларда шундай корхоналарни ташкил этиш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Йоднинг аҳоли саломатлиги учун муҳимлигини инобатга олиб, мамлакатимизда йод билан бойитилган озиқ-овқатларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берди.
Шу ерда Чилонзор туманида саноатни ривожлантириш режалари бўйича тақдимот ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 7-автобус саройини бориб кўрди. Давлатимиз раҳбари автобусга ўтириб, оддий йўловчилар билан бирга йўналиш бўйлаб юриб кўрди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент шаҳридаги 3-Катта Чилонзор маҳалласига ташриф буюрди. Президентимиз шу ерда маҳаллалар фаоллари, нуронийлар билан мулоқот бўлди.
Шундан сўнг президент Тошкент шаҳридаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб, одамлар билан суҳбатлашди.
"Халқ сўзи" фотомухбири ушбу жараёнда иштирок этиб, фотожамланма тайёрлади.
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлиси 29 сентябрь куни чақирилади
- Чустда боғча тарбияланувчилари доридан заҳарланганмиди ёки... Вазиятга аниқлик киритилмоқда
- Ҳанжоуда Осиё ўйинларига старт берилди. Очилиш маросимидан фоторепортаж
- Ҳанжоу-2022: Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ярим финалда!
- Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти вафоти муносабати билан таъзия йўллади
- Астраханда VIII Каспий медиафоруми бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг