Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде билан учрашув ўтказмоқда

17:40 30 Сентябр 2022 Сиёсат
646 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганидан буён ўтган 30 йилда устувор тармоқлардаги лойиҳалар портфели 8 миллиард доллардан ошди.

Бугунги музокаралар кун тартибидан ушбу етакчи халқаро молиявий институт кўмагида ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш масалалари ўрин олган.

Алоҳида эътибор қишлоқ жойларда турмуш даражасини яхшилаш, давлат корхоналарини хусусийлаштиришни жадаллаштириш, қишлоқ хўжалигини трансформация қилиш, ижтимоий соҳани модернизациялаш, иқтисодиётнинг энергия самарадорлигини ошириш ва бошқа жиҳатларга қаратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер