Шавкат Мирзиёев Япония Императори билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Токио шаҳрида Япония Императори Нарухито билан учрашди.
Император олий мартабали меҳмонни самимий қутлар экан, ушбу ташриф Ўзбекистон-Япония дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлгани, икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққанини қайд этди.
Давлатимиз раҳбари Император Нарухитога чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, “Рейва“ деб номланган янги даврда Япония уйғун ривожланишда давом этиши, мамлакат нуфузи ва аҳоли фаровонлиги янада ошишини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёева ташрифи шарафига Япония Императори Нарухито ва унинг рафиқаси Масако хоним томонидан қабул маросими ўтказилди. Шунингдек, улар биргаликда суратга тушдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Андижон вилояти ҳокими 15 ёшли қизни зўрлагани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
- Истанбул аэропортида танасига 6 кг олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
- Йўл ҳаракати қоидабузарликларнинг жарима баллари қачондан кучга киради?
- Шоирнинг аёли бўлиш шараф
- 9 ёшли қизчанинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди (+видео)
- Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган икки болани ток урди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг