Шавкат Мирзиёев Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Фото: Архив сурат
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов бошчилигидаги делегациянинг Ашхободга ташрифи доирасида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередовга Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини, стратегик шерикчилик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси «Дўстлик» орденини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармонини ташқи ишлар вазири в.б. В.Норов ўқиб эшиттирди.
Р.Мередов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга унинг фаолиятига берилган юксак баҳо ва «Дўстлик» ордени билан тақдирлангани учун миннатдорлик билдирди.
Туркманистон ташқи ишлар вазири бундан буён ҳам икки қардош давлат ўртасидаги кўп қиррали ва стратегик шерикликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида эканини таъкидлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг