Шавкат Мирзиёев СамДУга Шароф Рашидов номини беришни таклиф қилди

12:46 24 Сентябр 2021 Сиёсат
904 0

Архив сурат

Шавкат Мирзиёев Самарқанд давлат университети (СамДУ)га Шароф Рашидов номини беришни таклиф қилди.

Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев самарқандлик сайловчилар билан учрашув вақтида айтиб ўтди.

«Самарқанд давлат университетига ушбу қутлуғ масканда таҳсил олган, шу ерда ишлаган, республикамизда илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат ривожига беқиёс ҳисса қўшган атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов номини берсак, нима дейсизлар?

Шунингдек, Самарқанд тиббиёт институтига университет мақомини бериш ҳақида алоҳида қарор қабул қилсак, ўйлайманки, ушбу йирик олийгоҳнинг мавжуд салоҳияти ва келгуси ривожи учун янада пухта замин яратган бўламиз», деди Шавкат Мирзиёев учрашувда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?